Суд никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда оиладаги зўравонлик жиноятидан жабрланган шахснинг талабига кўра ярашиш учун муҳлат тайинламаслиги кутилмоқда. Ушбу моддани назарда тутувчи қонун лойиҳаси Сенат қўмитасида муҳокама қилинди.
Суд мунтазам зўравонлик орқали хотинини ўз жонига қасд қилиш даражасига етказган эркакка ҳукм ўқиди. Аёл март ойида Бекобод шаҳридаги турар жой биносининг бешинчи қаватидан сакраганди.
Ўткирбек Холмирзаев ва Зайниддин Шамсидинов оилавий зўравонликка доир 10 462 иш асосида ўтказган тадқиқот Ўзбекистонда аёллар ҳимояси учун қабул қилинган қонун уларни жазолашга ҳам хизмат қилаётганини кўрсатди. «Бу парадокс дунёнинг ҳеч бир ҳуқуқий тизими амалиётида учрамаган», дейди тадқиқотчилар.
Бухоро вилояти Қоракўл туманида эр хотинини 16 марта пичоқ уриб ўлдирди. Бунга рашк ортидан келиб чиққан жанжал сабаб бўлгани айтилмоқда. Эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Зўравонликка учраган жабрланувчининг талабига кўра суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишларнинг соддалаштирилган тартибда, ярашиш учун муҳлат тайинламасдан ҳал қилув қарори чиқариши мумкин. Мазкур қонун лойиҳасини тайёрлаш Вазирлар Маҳкамаси ва Олий судга топширилди.
Қўқон шаҳрида эркак турмуш ўртоғини калтаклади. Воқеага хотинини бошқа бир эркакдан рашк қилгани сабаб бўлган. Ҳолат юзасидан оилавий зўравонлик бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистонда энди аёлларга шилқимлик қилганлар 15 суткагача қамалиши мумкин, хотинини дўппослаганлар жавобгарликка тортилади. Жинсий зўравонлик қилганлар эса «қўнғироқдан қўнғироққача» ўтиришади. Аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилувчи қонуннинг тўлиқ тафсилоти — «Газета.uz» материалида.
Танзила Нарбаева болалар ва аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни илғор деб атади, уни қабул қилишдаги қийинчиликларни қайд этиб, фаолларга миннатдорлик билдирди. 2021−2022 йилларда аёл-қизларга нисбатан 72 мингта зўравонлик ҳолатлари бўлган, уларнинг 85 фоизи оилада содир этилган.
Тошкентда 33 ёшли спортчи оилавий тортишув сабабли 28 яшар турмуш ўртоғини, кейинроқ 7 ёшли ўғлиини уриб, тан жароҳати етказди. Тошкент ИИББга кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
NeUyat фестивалига 139 Documentary Center галереясида старт берилди. Унинг мақсади жинсий зўравонлик ҳодисалари атрофидаги сукунат маданиятини бузишдир. Муҳим воқелик — шу номдаги кўргазма бўлиб, унинг экспонатларида жабрланган аёлларнинг ҳикоялари ва муаллифларнинг шахсий тажрибаси акс эттирилган.
2021 йилда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга аёллар ва қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари юзасидан 39343 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 34330 таси ёки 87 фоизи оилада содир этилган.
Хоразм вилоятининг Шовот туманида 19 ёшли Мухлиса Қадамбоева осилган ҳолда топилди. Ижтимоий тармоқларда унинг ҳомиладор бўлгани ҳамда эри ва унинг оиласи томонидан калтаклаб келингани ҳақида маълум қилинди. Прокуратура ушбу хабарни ўрганмоқда. Вазият юзасидан Саида Мирзиёева ҳам муносабат билдирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг